11:10 / 09.09.2020
1 729

Сирдарё автотрассасида юк автомобили ёниб кетди

Сирдарё автотрассасида юк автомобили ёниб кетди
Сирдарё автотрассасида юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Воқеа кеча, 8 сентябрь куни соат 15.20да, «Тошкент - Душанбе» халқаро автомагистралининг 83 километрида содир бўлди.

Қайд этилишича, йўлнинг бу қисми Сирдарё вилоятининг шу номдаги туманига олиб боради.
«Камаз» русумидаги юк автомобили бортида олиб кетилаётган ҳожатхона қоғози кутилмаганда ёниб кетган.

Уч дақиқа ичида фавқулодда вазият ҳудудига етиб келган ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув хизмати ходимлари 10 дақиқа ичида юзага келган ёнғинни бартараф этдилар.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида юкнинг ярмини сақлаб қолишга эришилди.
Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарё автотрассасида юк автомобили ёниб кетди