Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туман судининг қарори билан фуқаро Н.Ҳасановдан ундирувчи Қ.Абдурайимованинг бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш бориш белгиланган.
Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Оқдарё туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Бир йил мобайрида фуқаро Н.Ҳасанов алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.
Бугунги оғир шароитда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда Бюронинг Оқдарё туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу жумладан, қарздор Н.Ҳасанов билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.
Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзанди таъминотини ўйлаб 19 миллион сўм пулни тўлаб берди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Тожикистон ва АҚШ террорчилар ҳаракатини кузатиш тизимини жорий этади