18:53 / 15.10.2020
2 634

Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишини эълон қилди

Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишини эълон қилди
Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 15 октябрь куни мамлакатдаги мавжуд ижтимоий-сиёсий вазият сабаб қирғиз халқига мурожаат қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизматига асосан, Kabar.kg маълумот берди.

Мурожаатдаги асосий янгилик шундаки, Жээнбеков «тинчлик, мамлакат яхлитлиги учун» истеъфога чиқишини эълон қилди.

«Азиз ватандошлар!

Бишкек шаҳридаги ижтимоий-сиёсий вазият кескинлигича қолмоқда.

Кеча Жўқор Кенгеш ҳукумат таркибини тасдиқлади, мен эса тегишли лавозимларга тайинлаш тўғрисидаги фармонларни имзоладим. Аммо бу кескинликни юмшата олмади.

Афсуски, тажовуз сусаймаяпти, зудлик билан истеъфога чиқишим талаби давом этмоқда.

Мен учун Қирғизистонда тинчлик, мамлакат яхлитлиги, халқимизнинг бирлиги ва жамиятдаги осойишталик ҳамма нарсадан устундир. Ҳар бир ватандошимнинг ҳаётидан азизроқ нарса йўқ.

Қирғизистон тарихида ўз фуқароларига қон тўкиб, ўқ узган Президент сифатида қолишни истамайман.

Шу сабаб истеъфога чиқишга қарор қилдим» - , дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, 5-6 октябрь кунлари парламент сайловлари натижалари эълон қилингач, мамлакат намойишлар тўлқини остида қолди. Оқибатда бош вазир Кубатбек Боронов лавозимдан кетишга мажбур бўлди.

Амалдаги бош вазир Садир Жапаров бошчилигидаги кучлар Жээнбековга кетиш талабини қўйган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишини эълон қилди