«Андижоннинг 3 миллион халқи сизни боқяпти, сиз уларни эмас» - Блогер

2 дақиқа ўқиш4.5K
«Андижоннинг 3 миллион халқи сизни боқяпти, сиз уларни эмас» - Блогер
Кадр: YouTube
Telegram’даги «Bakiroo» канали муаллифи, иқтисодчи Отабек Бакиров «Улар» лойиҳасига берган интервьюсида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг «андижонлик қайси ифлос менга бир сўмини бериб қўйяпти?» дея айтган гапларига ўз муносабатини билдирди.

Аввалроқ Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг овози ёзилган яна бир аудиоёзув интернетда тарқалганди. Унда вилоят раҳбари Андижонда олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирган баъзи кишиларни «сассиқ» деб атаган. Шунингдек, аудиода унинг «андижонлик қайси ифлос менга бир сўм пулини бериб қўйяпти?» деганини, Андижон ва Наманганни ўзаро солиштириб айтган гапларини эшитиш мумкин.

Интервью давомида Отабек Бакиров Андижон вилояти ҳокимининг бу турдаги гапларига эътироз билдириб, у минаётган Tahoe вилоятдаги тадбиркорлар ҳисобидан олинганини эслатиб ўтган.

- "Андижон вилояти ҳокимининг аудиоёзуви тарқалди. Вилоят ҳокими тадбиркорлар тўлаётган солиқдан Tahoe миниб юрибди, лекин ўша тадбиркорни «тўнғиз» деб сўкаяпти. Яъни ўша тадбиркор бош вазирга савол билан мурожаат қилмоқчи бўлган, савол билан мурожаат қилмаган ҳали, савол билан мурожаат қилиш хоҳиши пайдо бўлгани учун уни «тўнғиз» деб сўкаяпти…

Синизмнинг кенглигини тушуняпсизми? Айнан бу ҳокимни қабул қила олмаганим сабаби — ҳар икки гапининг бирида «Мен Андижон вилоятининг уч миллион халқини боқаяпман» дейди. Мен ўша ҳокимга кадрдан, эфирдан туриб гапирмоқчиман — Андижон вилоятининг 3 миллион аҳолиси сизни боқаяпти, сиз уларни эмас»
", - дейди Отабек Бакиров.

Эслатиб ўтамиз, 7 ноябрда интернетда Шуҳрат Абдураҳмонов унга «сассиқ гапирган» марҳаматлик уч аёлни 15 суткага қаматгани ҳақида гапирган аудио тарқалганди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати бу аудиоёзув икки йил аввалги эканини таъкидлаган, бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳокимликнинг бу баёнотини шубҳа остига олиб, хусусан, марҳаматлик аёлларнинг норозилиги 2020 йил октябрь ойи охирида юз берганини кўрсатиб ўтган эди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур аудиоёзувга муносабат билдираркан, бу гаплар қачон айтилгани аҳамиятсиз эканини таъкидлаб, Андижон ҳокимини «Ленин бошлаган бошқарувнинг содиқ вориси» деб атаганди.

Кейинроқ 14 ноябрда Шуҳрат Абдураҳмоновнинг овози ёзилган иккинчи аудио тарқалди. Унда ҳоким Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов иштирок этган йиғилишда вилоятда мавжуд камчиликлар ҳақида гапирмоқчи бўлган андижонлик тадбиркорларни «шакал» деб атагани маълум бўлган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?