18:55 / 05.12.2020
3 080

Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ташкил этилди

Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ташкил этилди
Волонтёрлик фаолияти энг аввало жамоат учун фойдалидир, ҳар қандай шахсларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда бепул ва ихтиёрий амалга оширилади.

Волонтёрлик ишлари бутун дунё бўйлаб жадал суръатларда ривожланмоқда. У жамиятдаги ижтимоий кескинликни камайтириш ва долзарб ижтимоий муаммоларни енгиллаштиришда муҳим омиллардан бирига айланиб улгурди.

Бугунги кунда 80 дан ортиқ мамлакатларда йирик профессионал волонтёрлик ташкилотлари мавжуд. Кўнгилиллар сектори жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим таркибий бўлагини ташкил этади.

Мамлакатимизда ҳам волонтёрлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
Унга кўра, волонтёрлик орқали кам таъминланганларга, кўп болалиларга, бошпанасизларга ёрдам кўрсатиш, беморларни, ногиронлиги бўлган шахсларни, қарияларни парваришлаш, спорт, маданий ва бошқа тадбирларни ташкил этишга кўмаклашиш ҳамда бошқа усулларда хайрия ишларини амалга ошириш мумкин.

Қонун билан давлат органларига волонтёрлар (волонтёр гуруҳлар, волонтёр ташкилотлар) билан ижтимоий шериклик тўғрисида шартномалар тузиш орқали уларни қўллаб-қувватлаш имконини берди.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 декабрь куни 959-сон билан “Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси” давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ассоциациянинг асосий мақсади волонтёрлик фаолиятини ташкил этишга қаратилган фуқаролик ташаббусларини ривожлантириш, инсонпарварлик, бағрикенглик ҳамда ҳамжиҳатлиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда волонтёрларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Ассоциациянинг ташкил этилганлигини “5 декабрь – Халқаро волонтёрлар куни”га муносиб совға деб ҳисоблаш мумкин.
Адлия вазирлиги мазкур ташкилот билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ва хайрли ишларни биргаликда амалга оширишга умид билдириб, унинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилайди.

Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ташкил этилди