14:00 / 14.01.2021
3 830

Ўзбекистон қирувчи самолётлари (видео)

Ўзбекистон қирувчи самолётлари (видео)
Кадр: YouTube
YouTube’даги Alter Ego лойиҳаси Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг асосий аэродроми бўлган Хонобод базасидан лавҳа тайёрлади. Унда Қарши туманида жойлашган ушбу ҳарбий базанинг мақсади, Ўзбекистон қуролланишидан ўрин олган «Миг-29», «Су-25» қирувчи самолёти ҳамда қандай қилиб ҳарбий учувчи бўлиш тўғрисида маълумотлар берилган.

Хонобод аэродроми 1954 йилда қурилган бўлиб, 1980 йилларда у ерда СССР томонидан Афғонистонда олиб борилган ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган қирувчи самолётлар полки жойлашган. 2001—2005 йиллар оралиғида Хонободга Америка қўшинлари контингенти киритилган эди. Ҳозирда Хонобод аэродроми тўлиқ Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларига тегишли.

Базадаги барча самолётлар Ўзбекистон мудофааси учун мўлжалланган.

Лавҳа давомида учувчи-инструкторлар ва курсантлар билан суҳбат ўтказилиб, ҳарбий учувчи бўлиш учун қандай синовларни енгиб ўтиш лозимлиги, болаликдан нималарга эътибор бериш кераклиги ва унинг машаққатлари ҳақида маълумот берилган.

Шунингдек, курсант-учувчиларни тайёрлашда фойдаланиладиган «Албатрос» самолёти («Л-39») намойиш этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон қирувчи самолётлари (видео)