20:28 / 21.01.2021
2 263

МИБ: 10 йилдан буён қидирувда бўлган ота топилди

МИБ: 10 йилдан буён қидирувда бўлган ота топилди
Сардоба тумани Пахтакор маҳалласида яшовчи З.А.дан фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг 03.05.2010 йилдаги қарорига асосан ундирувчи Ю.К. фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун вояга етгунига қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ижро харакатлари давомида, қарздорни яшаш манзилидан топиш имкони бўлмаганлиги сабабли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан 25.04.2011 йилда қидирув эълон қилиниб ижро учун Сардоба туман ИИО ФМБга юборилган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Сардоба туман бўлими иш юритувига олинган. Алимент маблағини ўз вақтида тўламай қочиб юрган қарздор ота Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси қидирув бўлими ходимлари ва туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида, қарздор ота орадан қарйиб 10 йил ўтиб топилди.

Шу билан бир қаторда қарздор З.А.нинг алиментдан қарзи 01.01.2021 йил холатига 78.026.902 сўмни ташкил этганлиги аниқланди.

Олиб борилган ижро харакатлари давомида давлат ижрочиси У.Қўзиев томонидан қарздор З.А.га нисбатан МЖтКнинг 47(4)-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қарздор З.А.га нисбатан тўпланган хужжатлар жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судига тақдим қилинди ва шу суднинг 19.01.2021 йилдаги қарорига асосан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: 10 йилдан буён қидирувда бўлган ота топилди