10:05 / 26.01.2021
1 588

Юқори Чирчиқдаги хонадондан қарийб 14 килограмм гиёҳванд модда топилди

Юқори Чирчиқдаги хонадондан қарийб 14 килограмм гиёҳванд модда топилди
Фото: Тергов департаменти
2021 йилнинг 21 январь куни соат 11:30да Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Тадбир давомида 36 ёшли Д.К.нинг Юқори Чирчиқ тумани Т.Г.Хван маҳалласида жойлашган яшаш хонадони кўздан кечирилган вақтда 1 дона 100 литр ва 1 дона 60 литр ҳажмдаги елим идишларда яшил рангли, ўткир ҳидли, кўринишидан “наша” гиёҳвандлик моддаси ўсимлигига ўхшаш бўлган қуритилган ҳолдаги ўсимлик туплари борлиги ҳамда шу ердаги ўчоқда осилган қозонда “наша” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш бўлган ўсимлик қовурилган ҳолатда сақлаб келинаётгани аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд кимёвий экспертизаси хулосасида Д.К.нинг уйидан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги ва умумий оғирлиги 13 899 граммни ташкил қилиши ҳамда қозондан олинган ёғда қовурилган “марихуана” гиёҳвандлик воситасининг оғирлиги 270,14 грамм эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Д.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотишга суиқасд қилиш) билан айблов эълон қилинган ҳамда “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юқори Чирчиқдаги хонадондан қарийб 14 килограмм гиёҳванд модда топилди