08:43 / 08.02.2021
2 145

Наманганда ўғирлаб кетилган 12 қути асалари уяси эгасига қайтарилди

Наманганда ўғирлаб кетилган 12 қути асалари уяси эгасига қайтарилди
Фото: ИИВ
2021 йил 4 февраль куни Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда шу йил 1 февраль кунидан 3 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Учқўрғон туманида яшовчи фуқаронинг яшаш уйи олдида жойлашган қурилиши якунланмаган участкасига қўйган нархи 15.000.000 сўмлик 12 та қутидаги асалари уяларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, Учқўрғон туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори ва ТБ катта терговчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Учқўрғон туманида яшовчи икки нафар фуқаро содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда ўғирлаб кетилган 12 қути асалари уяси эгасига қайтарилди