09:23 / 09.02.2021
1 650

Сергелида 3 та Spark’дан 11 млн. сўмдан ортиқ пул ва буюмларни ўғирлаганлар қўлга олинди

Сергелида 3 та Spark’дан 11 млн. сўмдан ортиқ пул ва буюмларни ўғирлаганлар қўлга олинди
Кадр: Видеодан скриншот
Тошкент шаҳри Сергели туманида 4 нафар шахс Spark русумли автомобиллардан қўшимча жиҳозлар ва пулларни ўғирлагани аниқланди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021 йил 15 январь куни тонгги соат 00:30 дан 06:00 га қадар бўлган вақтда тўрт нафар номаълум шахс Сергели тумани 8-қурилиш ҳудуди ва 8-даҳасида ўғрилик жиноятини содир этгани тўғрисида навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб борган тезкор тергов гуруҳи тергов ҳаракатларини олиб борди. Аниқланишича, мазкур жиноятга қўл урган шахслар дастлаб туманнинг 8-даҳасида қаровсиз қолдирилган Spark русумли автомобиль эшикларини қаттиқ жисм билан очиб, салондаги 700 минг сўм турадиган видеорегистратор жиҳозини ўғирлаб, воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Бундан ташқари жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 8-қурилиш мавзесидаги 35-уй олдида турган бошқа бир Spark машинасидан қиймати 1 миллион 400 минг сўм бўлган радар-детектор мосламасини оғирлайди.

Шунингдек, жиноий гуруҳ яна бир Spark’ни темир қайчи ёрдамида очади ва ичидан видеорегистратор, телефон қувватлагич, 4 миллион сўмлик қўл соати, 200 АҚШ доллари, бундан ташқари, 3 миллион сўм пулларни ўмаради.

Ушбу жиноятларни содир этган йигитларнинг шахси аниқланиб, жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди ва тергов бўлимига топширилди.

Жиноят ишини тергов қилиш давомида гумонланувчилардан далилий ашё сифатида видеорегистратор, қўл соати, темир қайчи, қўлқоп кўздан кечирилиб олинган.

«Шунча асраганим билан барибир шу ишни қилибди. Ҳеч кўчага чиқармаган она эдим мен», — дейди айбланувчилардан бирининг онаси.
«Spark машинасига етказилган зарарларни қоплаб бердик. Кечиришларини сўраймиз. Бундан буён фарзандим тарбияси билан шуғулланаман», — дейди яна бир айбланувчининг отаси.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Сергели тумани ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелида 3 та Spark’дан 11 млн. сўмдан ортиқ пул ва буюмларни ўғирлаганлар қўлга олинди