
2021 йилнинг февраль ойидан эътиборан халқ таълими тизимида 5-синфдан бошлаб, 11-синфга қадар ягона синф раҳбарини тайинлаш бўйича Низом жорий этилди.
Янги Низомга мувофиқ, биринчи навбатда мактабларда синф раҳбарларига қўйиладиган умумий талаблар ишлаб чиқилди. Хусусан:
- камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
- мактабда тўлиқ ставкада аcосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
- бўлиниб ўқитиладиган фанлардан дарс бермайдиган;
- одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
- руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
- ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.
Шунингдек, қабул қилинган янги низомга мувофиқ, синф раҳбарларининг:
- амалдаги хужжатлари сони оптималлаштирилди;
- фаолиятини баҳолаш мезонлари яратилди;
- малака ошириш курслари ишлаб чиқилди;
- ота-оналар билан ишлаш тизими такомиллаштирилди.
Амалга оширилган ўзгаришлардан кутилаётган асосий натижалар:
- синф раҳбарларининг ўқувчилар тарбиясига таъсири сезиларли равишда ошиши;
- 5-синфдан 11-синфгача ягона синф раҳбарининг бириктирилиши натижасида синфдаги ижтимоий муҳитни соғлом равишда ушлаб туриш имкони;
- ота-оналар томонидан ўз фарзандларини таълим-тарбия жараёнига нисбатан қизиқишининг ортиши.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар