11:40 / 17.04.2021
883

1,1 млрд. сўмлик “салқин ичимликлар” операцияси фош этилди

1,1 млрд. сўмлик “салқин ичимликлар” операцияси фош этилди

Айрим шахслар томонидан йирик миқдордаги товар-моддий бойликларни юртимиз ҳудудига турли қинғир йўллар орқали олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
 
Хусусан,  Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости  ходимлари томонидан ана шундай қинғирликлардан яна бири фош этилди.

Унга кўра, хориждан Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи жамиятлардан бирининг номига келтирилган 259 минг 200 дона “мевали салқин ичимликлар” божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, жамият вакиллари божхона юк декларациясида товарларнинг нетто вазнларини кам кўрсатганлиги, экспертиза хулосасига асосан товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси кодини божхона ставкалари паст бўлган товар кодлари асосида таснифланганлиги аниқланди.

Шунингдек,мазкур товарларнинг кўздан кечируви давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.02.2020 йилдаги
ПҚ-4594-сонли қарор талабларига асосанишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) маркировка қилиниши лозим бўлсада, уларнинг қадоғида ўзбек тилидаги маркировка мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Қиймати 1 млрд. 166 млн. сўмлик мазкур ичимликлар ёрлиқланиши бўйича фойдаланишга яроқсиз эканлиги натижасида вақтинча савловга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » 1,1 млрд. сўмлик “салқин ичимликлар” операцияси фош этилди