16:19 / 18.04.2021
2 088

Дамас салонига яширилган уяли алоқа воситалари фош этилди

 
Мамлакатимизда яширин ва хуфиёна иқтисодиётнинг ривож топишини олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан товар моддий бойликларининг республикага ноқонуний йўллар билан кириб келишига қарши мунтазам тезкор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Фарғона туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро О.М. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси Фарғона тумани ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада мазкур автотранспорт воситасининг салон қисмида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 60,8 миллион сўмлик 358 дона 5 турдаги уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дамас салонига яширилган уяли алоқа воситалари фош этилди