16:25 / 15.05.2021
2 072

Банкоматни бузаётган шахс воқеа жойида қўлга олинди


Жорий йилнинг 15 май куни тунги 02:00 да Самарқанд вилоятида Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси Иштихон тумани бўлими масъул ходимлари томонидан видеокузатув монитори орқали Халқ банки Иштихон филиалига қарашли банкомат олдида номаълум шахснинг қўлида темир жисм билан турганлиги аниқланган.

Воқеа жойига етиб борган туман Қўриқлаш хизмати тезкор гуруҳ ходимлари томонидан ушбу шахс банкомат эшигини бузишга ҳаракат қилаётган вақтида қўлга олинган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув натижасида ушбу шахс Иштихон туманида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро М.И. эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Банкоматни бузаётган шахс воқеа жойида қўлга олинди