19:48 / 17.05.2021
2 092

Алимент пулини тўламаган Риштонлик отага чора кўрилди


Жорий йилнинг 7 май куни жиноят ишлари бўйича Риштон туман судида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан О.Бозоровни айблаш ҳақидаги жиноят иши сайёр судда кўриб чиқилди.

Суд жараёнида О.Бозоров бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун 2008 йилдан, яъни 13 йилдан ортиқ вақт мобайнида 40 млн. сўмдан ортиқ алимент пулини тўлашдан бош тортиб келганлиги жамоатчиликнинг қаттиқ танқидига сабаб бўлган.

Ҳатто қарздор ота суд залида ҳам алимент пулини тўламаслигини маълум қилгач, ундирувчи М.Усмонова судланувчига қонуний жазо беришликни сўраган. Шунга кўра, суд О.Бозоровга нисбатан ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан 9 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Шунингдек, сайёд судда 10 нафар алимент тўлашдан бош тортган қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий иш материаллари ҳам кўриб чиқилиб, 6 нафар оталарга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 2 нафар қарздор алимент пулини тўлиқ тўлаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилинган, 2 нафарига нисбатан 10 кун қўшимча муддат белгиланган.

Жумладан, қарздорлар И.Ахмедов икки нафар фарзанди учун 9 ойдан буён 6 млн. 542,1 минг сўм ҳамда Б.Рўзиматов бир нафар фарзанди учун 7 ойдан буён 4 млн. 148,9 минг сўм тўланмасдан келинган алимент пули суд процесси давомида тўлиқ ундирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент пулини тўламаган Риштонлик отага чора кўрилди