16:30 / 18.05.2021
2 611

Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида пахта ёғи нархи 12,4 фоизга пасайди


Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси маълумотларига кўра, 10—16 май кунлари мамлакат бозорларида пахта ёғи нархларининг пасайиш ҳолатлари кузатилган. Хусусан, 10—12 май кунлари биржа савдолари орқали 1462 тонна пахта ёғи сотилган.

Ўтган уч кун мобайнида барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16,825 миллион сўмдан
14,739 миллион сўмгача, яъни 12,4 фоизга пасайган.

Пахта ёғининг биржадаги нархларини пасайишига мос тарзда техник пахта чигити ва пахта ёғининг бошланғич нархларини сотувчи-корхоналар томонидан пасайтирилгани ўз ижобий таъсирини ўтказган.

Кўриб чиқилаётган даврда пахта ёғининг бошланғич нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун ўртача 15,375 миллион сўмдан 14,158 миллион сўмгача, яъни 8 фоизга пасайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида пахта ёғи нархи 12,4 фоизга пасайди