09:57 / 26.05.2021
1 690

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Одам ё ишлаши ёки гапириши керак, мен ишлашни маъқул кўрганман»


«Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивали доирасида 25 май, сешанба куни ўтказилган учрашувда Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази ходими 600 миллион сўмлик лойиҳанинг очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан спикер сифатида иштирок этиб беришини сўради ва унинг бу борадаги жавобини билишга қизиқаётганини таъкидлади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

«Синглим, сизга сўз беролмайман, аммо боришга ҳаракат қиламан. Мен яхши гапиришни билмайман. Мен зўр спикер эмасман. Менга савол берсанглар ўзимни ҳаётий тажрибамни айтишим мумкин. Бир хилларга ўхшаб жуда кўп, зўр гапиролмайман.
Одам ё ишлаши керак, ё гапиришни билиши керак. Иккаласидан биттаси, тўғрими? Мен ишлашни маъқул кўрганман, тўғриси.

Журналистларимиз кўп гапиришади, саволга тутишади. Мен адашиб, нотўғри гапириб қўймай дейман. Ё ишлашимиз, ё гапиришимиз керак. Ҳам гапириб, ҳам ишлаган одамни кўрмаганман. Бўладими шунақаси? Тўғриси, ё гапириш керак, ё ишлаш керак. Гапга уста эмасман, нотўғри гапириб қўйсам, яна кулги бўламанми, дейман. Агар имкониятим бўлса, боришга жоним билан ҳаракат қиламан, синглим», — деди пойтахт ҳокими.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Одам ё ишлаши ёки гапириши керак, мен ишлашни маъқул кўрганман»