1 771
Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
Божхона ходимлари томонидан заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринган шахслар ўз вақтида тўхтатиб қолинмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси ҳайдовчиси К.И.га тегишли қўл юклар белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган оғирлиги қарийб 158 гр. бўлган кумушдан ясалган заргарлик буюмларини яширин тарзда олиб киришга уриниш ҳолатига чек қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, жисмоний шахслар томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларидан умумий оғирлиги 65 гр.дан кўп бўлмаган меъёрда олиб кирилиши мумкинлиги белгиланган. Ундан ортиқ қисмидан божхона тўловлари ундирилиши назарда тутилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди