17:17 / 16.06.2021
2 046

Маъсулиятсиз отанинг суд жараёнидаги хулосаси


️Фуқаролик ишлари Жиззах туманлараро судининг 2012 йил 10 сентябрдаги суд буйруғига асосан қарздор Ш.Ғ.дан ундирувчи М.Ғ.нинг фойдасига фарзандларининг моддий таъминоти учун учдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд буйруғига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Бахмал туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

Қарздор Ш.Ғ.нинг алимент қарздорлиги қайта ҳисоб-қитоб қилинганда 40 млн. 064 минг сўмни ташкил қилган.

Ушбу қарздорликни тўлашлик учун қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлсада, маъсулиятсиз ота ҳар хил важлар билан қарздорликни икки ойдан ортиқ муддат ичида тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, Бюронинг Бахмал туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКтнинг 47(4)-моддаси тартибида қарздорга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судига топширилди.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди ва ҳуқуқбузар қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилгандан сўнг жазодан қўрққан ота ундирилмай қолган 40 млн. 064 минг сўм алимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маъсулиятсиз отанинг суд жараёнидаги хулосаси