10:33 / 20.06.2021
2 403

Ангренда 10 тонна спирт маҳсулоти ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди


Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида катта миқдордаги спирт маҳсулоти ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

Қайд этилишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Ангрен шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «С.» МЧЖ раҳбари Д.И. ва фуқаро А.С. олдиндан тил бириктириб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 10 тонна спирт маҳсулотини ҳар бир литрини 28 минг сўмдан ҳисоблаб, фуқаро Ў.га 280 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият