08:00 / 13.07.2021
2 393

Тошкентда «разборка» учун тўпланган ўнлаб мактаб ўқувчилари ички ишлар бўлимига олиб кетилди


Тошкент шаҳри Миробод туманида тунда тўпланган 8, 9, 11-синф ўқувчилари ички ишлар бўлимига олиб кетилди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 10 июль куни, тахминан, соат 20:30 ларда навбатчилик қисмига Миробод туманидаги Шаҳрисабз ва Истиқлол кўчалари кесишмасида бир нечта ёш йигитлар тўпланганлиги ҳамда ўзаро муносабатларини ҳал қилаётгани, уларнинг бу можароси катта жанжалга айланиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига тезкорлик билан етиб келган ички ишлар органлари ходимлари ўнлаб вояга етмаганлар — 8, 9, 11-синф ўқувчилари ўзаро баҳслашаётганини аниқлади. Содир бўлган воқеанинг сабабларини ўрганиш мақсадида уларнинг барчаси Яшнобод тумани ИИО ФМБга олиб келинган.

Можаро иштирокчиларидан бирининг Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига маълум қилишича, муносабатларни ҳал қилишига ижтимоий тармоқларда рақиби унинг шаъни ва қадр-қимматини камситганлиги сабаб бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари вояга етмаганлар билан рўй берган ҳодиса ҳақида ота-оналарига хабар берди ва улар иштирокида профилактик суҳбат ўтказди. Содир бўлган ҳолат бўйича текширув давом эттирилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «разборка» учун тўпланган ўнлаб мактаб ўқувчилари ички ишлар бўлимига олиб кетилди