10:30 / 31.07.2021
2 126

Glamour бутиги Ўзбекистон герби ва байроғи акс этган кроссовкалар учун узр сўради


Фото: Facebook / @glamourboutique.uz
Италиялик дизайнер Стефано Риччи Ўзбекистон герби ва байроғи акс этган 18 миллион сўмлик пойабзаллар тақдим этганди. Адлия вазирлиги буни «давлат рамзларига ҳурматсизлик» деб баҳолаганди. Glamour бутиги администрацияси ушбу ҳолатдан сўнг узр сўраб чиқди.

«Биз мамлакатимиз маданияти, мероси ва рамзларига катта ҳурмат билан ёндашамиз. Кроссовканинг ушбу модели бренд томонидан намуна сифатида чиқарилган бўлиб, у чакана савдо учун эмас, балки буюртма асосида ишлаб чиқаришга мўлжалланган эди. Бизнинг пухта ўйламасдан қилган ишимиз натижасида юзага келган вазиятдан жуда ҳам афсусдамиз», — дейилади Glamour бутиги баёнотида.

Шу сабабли Ўзбекистон рамзлари туширилган кроссовкаларнинг ҳар қандай модели буюртмаси бекор қилиниши ҳам қўшимча қилинган.

Фото: Facebook / @glamourboutique.uz
Маълумот учун, Ўзбекистон «Давлат герби тўғрисида»ги қонунининг 51-моддасида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмаслиги белгиланган.
Стефано Риччи яратган коллекциядан футболка, жинси шим, кепка, поло, спорт костюмлари ҳам ўрин олганди. Масалан, эмблемали оқ кроссовкани 18 миллион сўмга, кўк рангдаги кроссовкани эса 24 миллион сўмга сотиб олиш мумкинлиги кўрсатилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Glamour бутиги Ўзбекистон герби ва байроғи акс этган кроссовкалар учун узр сўради