19:44 / 02.08.2021
2 378

Ёши катталар тушунди ва оила ярашди


Бюронинг Учкўприк туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг ижро варақасига асосан О.Собировдан Ш.Собирова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Иш ҳужжатларига кўра, эр-хотин ҳали ёш, ўртадаги фарзанд эса ота-она меҳрига ҳали тўймаган. Ижро иши бўйича нафақат қарздор-ундирувчи, балки бобо-бувилар ҳам таклиф этилиб ўтказилган суҳбат, тушунтириш ишлари натижасида оила яраштирилди.

Мажбурий ижро ҳаракатларига олиб боришга эҳтиёж қолмади, ижро ҳужжати тамомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият