
Фото: Видеолавҳадан скриншот
Самарқанд вилоятида 4 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган 6 карра Ўзбекистон чемпиони бўлган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар берилди.
Видеолавҳада айтилишича, 25 ёшли спортчи қиз ўзи билан бирга спорт машғулотига қатнаб юрган йигитдан ҳомиладор бўлиб қолган. Сўнгра бола туғилганидан кейин уни сотмоқчи бўлганида қўлга тушган.
У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилди ва суд ҳукмига кўра 4 йилу 6 ой муддатга қамалди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар