
Ўзбекистон ОТМларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим кредити олишнинг янги енгиллаштирилган мезонлари ишлаб чиқилганди. Молия вазирлиги матбуот хизмати талабалар учун таълим кредити ажратадиган тижорат банклари рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, талабалар қуйидаги 11 та тижорат банклари ва уларнинг филиалларига ариза орқали мурожаат қилган ҳолда кредитга эга бўлиши мумкин:
«Ўзбекистон Миллий банки»;
«Саноатқурилишбанк»;
«Агробанк»;
«Микрокредитбанк»;
«Халқ банки»;
«Қишлоққурилишбанк»;
«Турон банк»;
«Ҳамкорбанк»;
«Асака банк»;
«Ипотека банк»;
Orient Finans Bank.
Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга оид қарорни имзолади. Унга кўра, тижорат банклари Марказий банкнинг асосий ставкаси (14 фоиз)да таълим кредити ажратади.
Кредитни расмийлаштиришда талабанинг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари биргаликдаги қарз олувчи сифатида қатнашишишга рухсат берилади. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилалар фарзандларидан кредит учун гаров ва кафиллик талаб қилинмайди.
Кредит олувчининг доимий даромад манбайига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.
Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар