16:13 / 14.10.2021
3 456

Tashkent City боғига кириш яна бепул бўлди

Tashkent City боғига кириш яна бепул бўлди
2021 йил 14 октябрь кунидан Tashkent City боғи ҳудудига кириш бепул бўлди. Бу ҳақда Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази дирекцияси хабар берди.

«Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази боғи ҳудудига кириш бепул деб эълон қилади. Автотранспорт воситаларида кириши бундан мустасно», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 17 декабрдан бошлаб Tashkent City боғига байрам арафаси ва Янги йил кунларида кириш пуллик этиб белгиланди. Байрам чипталари нархи 5 ёшгача бўлган болаларга — бепул, 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун — 5 000 сўм, 12 ёшдан катталар учун — 10 000 сўм, пенсионерларга — 5 000 сўм (гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда), ногиронлиги бўлган шахсларга — бепул (гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда), енгил автомобилда кириш — 20 000 сўм (йўловчиларни ҳисобга олган ҳолда) этиб белгиланган эди. Ўшанда Tashkent City халқаро ишбилармонлик дирекцияси раҳбари Баҳром Ризаев журналистларнинг боғга кириш нима учун пуллик бўлгани ҳақидаги саволларига жавоб бериб, «пуллик режим бир ойга режалаштиргани»ни маълум қилганди.

Маълумот учун, 2019 йилнинг октябрь ойида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Tashkent City очилиши муносабати билан қилган видеомурожаатида «Бу — халқимиз учун. Бу жой — миллатимиз учун. Илоҳим, миллатимизга ушбу яхши жой буюрсин! Халқимиз келиб яйрасин! Фарзандлари билан ўйнаб кулсин! Ҳаммаси халқимиз, Ўзбекистон халқи учун ва азиз, меҳрибон миллатимиз учун!», – деган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Tashkent City боғига кириш яна бепул бўлди