Фото: Medicine
Кўпгина касалликлар бошланиш даврида алоҳида белгиларсиз ривожланади, вақти-вақти билан ўтказиладиган текширувлар эса касалликларни бошланғич даврида аниқлашга имкон беради.
Мамография текшируви
Аёлларда ривожланиши мумкин бўлган онкологик касалликлар орасида кўкрак бези саратони биринчи ўринда туради. Бу касаллик белгилари узоқ вақт давомида кўринмаслиги мумкин. Шифокорга мурожаат қилганда ўсимта бошқа органларга метастаз, яъни кўчган бўлади. Касаллик ривожланишининг олдини олиш учун 40 ёшдан ошган аёллар мунтазам равишда камида йилда бир марта мамография текширувидан ўтиши керак. Бу жуда осон ва оғриқсиз.
Дерматолог кўриги
Терига доимо атроф-муҳитнинг турли омиллари таъсир қилади, бу терида онкологик касалликлар келтириб чиқариши мумкин. Йилда бир мартда шифокор қабулига бориш керак. Айниқса, терисида холлар, ҳар турдаги доғлар, чандиқлар пайдо бўлган инсонлар учун ушбу текширув жуда муҳим.
Қалқонсимон без текшируви
50 ёшдан ошган аёлларнинг 10 фоизида гормонал ўзгариш кузатилади. Унинг асосий белгилари уйқучанлик, чарчоқнинг кучайиши, вазннинг кескин ўзгариши, кўп терлаш ёки терининг қуруқлиги. Буларнинг ҳаммаси ёш улғайишининг аломати деб қаралади. Касалликни аниқлашда гормонлар учун қон текшируви ва эндокринолог кўриги ёрдам беради. Бир йилда бир марта текширувдан ўтиш керак.
Кўз шифокори кўриги
Сўнгги йилларда глаукома ва катаракта каби касалликлар тобора яшариб бормоқда. Бунга сабаб телефон, гаджетлар, компьютердан кўп фойдаланиш ва умуман олганда замонавий турмуш тарзи. Муаммони аниқлаш ва юқори иш қобилиятини сақлаб қолишнинг ягона йўли мунтазам кўз шифокорига учрашиб туриш. Кўзойнак тақадиганлар камида йилига бир марта, қолганлар эса икки йилда бир марта текширувдан ўтиши лозим.
Холестерин ва глюкоза учун қон текшируви
Ун, шакар маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш, стресс, ва ўтроқ ҳаёт тарзи – буларнинг ҳаммаси қонда холестерин ва глюкоза миқдори ошишига олиб келади. Бу ўз навбатида атеросклероз, қандли диабет касалликларини келтириб чиқаради. Ҳар йили бир марта қонни таҳлил қилиш керак.
Гинеколог кўриги
Хавфли касаллик – бачадон бўйни саратони аёлларда энг кўп учрайдиган ўсмалардан бири. У узоқ вақт давомида ҳеч қандай белгисиз ривожланади. Касалликни аниқлашда цитологик таҳлил яхши ёрдам беради. Шунинг учун ҳар йили гинеколог кўригидан ўтиш лозим.
Умумий қон ва пешоб таҳлили
Кўпгина сурункали яллиғланишлар ремисия даврида фақат анализда билиниши мумкин. Таҳлил касалликларни ташхислаш ва даволаш учун ёрдам беради. Бир йилда икки марта ёки камида бир марта таҳлил топшириб туриш керак.
Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди