18:38 / 12.11.2021
4 103

15 ёшли қиз билан жинсий яқинлик қилган ўқитувчи ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди

15 ёшли қиз билан жинсий яқинлик қилган ўқитувчи ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди
2021 йилнинг августида Тошкент шаҳрида 3 нафар эркак 15 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланиб, қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди. Тошкент шаҳар судлари матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу шахсларда нисбатан суд ҳукми эълон қилинган.

Миробод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 2021 йил 27 апрель куни 8-синф ўқувчиси дастлаб 1991 йилда туғилган А.Х. томонидан, кейинчалик унинг икки нафар таниши – М.М. ва Б.Г. томонидан жинсий турдаги жиноят содир этилгани тўғрисида хабар келиб тушган. Мазкур факт бўйича 30 апрель куни гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар қўлга олиниб, уларнинг иши судга оширилган эди.

Маълум қилинишича, 11 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчилар А.Х., Б.Г. ва М.М.га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етган ва суд ҳукми эълон қилинган. Таъкидланишича, фуқаро А.Х. жисмоний тарбия ўқитувчиси сифатида ишлаган.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, фуқаро А.Х. Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Б.Г. ҳамда М.М. эса Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

«Nemolchi.uz» лойиҳасининг маълум қилишича, қизнинг онаси суд қароридан рози эмас. У ушбу шахслар Жиноят кодексининг 128-моддаси (18 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан эмас, балки 118-моддаси билан (бир гуруҳ шахслар томонидан зўрлаш) бўйича жазоланиши керак деб ҳисобламоқда. Аёл ушбу иш доирасида охиригача курашишга қарор қилганини билдирган.

Қонунчилик талабларига мувофиқ, ушбу ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, судланганлар ва жабрланувчининг қонуний вакили эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида Тошкент шаҳар суди апелляция судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 15 ёшли қиз билан жинсий яқинлик қилган ўқитувчи ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди