10:57 / 07.01.2022
1 089

Транспорт вазирлигининг паст рентабелли давлат корхоналари хусусий секторга ўтказилади

Транспорт вазирлигининг паст рентабелли давлат корхоналари хусусий секторга ўтказилади
Фото: Транспорт вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобил транспорти соҳасида давлат иштирокидаги корхоналарга хусусий секторни жалб қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Транспорт вазирлигининг автомобил транспорти соҳасидаги паст рентабелли давлат корхоналарини хусусий секторга инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан оммавий аукционлар орқали сотиш назарда тутилмоқда.

«Электрон аукцион» электрон савдо майдонида сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди, улар учун қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланди:
  • иш фаолиятини камида 5 йил давомида жамоат транспорти соҳасида амалга ошириш ҳамда биринчи навбатда қишлоқ ҳудудларини туман ва вилоят марказлари билан боғловчи йўналишларда фаолият юритиш;
  • бир йил муддатда иш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини (GPS қурилмалари, электрон тўлов тизимлари) жорий этиш.

Давлат активларини бошқариш агентлигига инвесторлар билан тегишли шартнома тузилишини ҳамда қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини назорат қилишни таъминлаш топширилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Транспорт вазирлигининг паст рентабелли давлат корхоналари хусусий секторга ўтказилади