
“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Каниза 28 апрель куни “Истиқлол” санъат саройида илк яккахон концерт дастурини тақдим этган эди. Хонанда концерт дастури куни турмушга чиқяпман, деб овоза ҳам қилганди. Кимдир бу хабарга ишонди, кимдир эса буни навбатдаги шоу сифатида қабул қилди. Канизадан турмуш ўртоғи бундай тўйга қандай рози бўлганию унинг суратларини нега оммага тақдим этмаётганини сўраётганлар талайгина. Хонанда онаси билан тушган суратини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштириб, бу саволларнинг барчасига жавоб қайтарди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.

“Маданиятли, ҳурматли кузатувчиларим, менинг ҳаётим, менинг оила аъзоларим ва эрим – меники. Мен сизлар учун ижод қиляпман, лекин сизлар учун оила қурганим йўқ-ку. Ҳадеб кавламасдан, санъатимни кузатинглар! Ёқмаса, чиқиб кетинглар. Биламан, кўролмайдиган душманларим ҳам кўп. Уларнинг лайчаси бўлгандан, мард бўлсангиз, нима гапингиз бўлса, юзимга айтинглар. Бахтимни кўролмаётганлар, етолмаётганлар, илтимос, тинч қўйинглар!
Менинг шахсий ҳаётим билан ишингиз бўлмасин. Мевали дарахтга тош отишади, биламан.
Эримни кўз-кўз қилмайман, улар шоу-бизнесдан эмас ва буни хоҳламайдилар. Уларга қарши чиқа олмайман”. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар