Фото: The Voice
Ҳинд киноси яна трендда, «РРР: Инқилоб яқинлашмоқда» блокбастеридаги чиройли ва қувноқ рақс фильм премьераси олдидан томошабинларнинг қалбини забт этди ва тарихда илк бор «Энг яхши қўшиқ» номинациясида «Олтин глобус»ни қўлга киритди.
Naatu Naatu рақсининг машҳурликка эришиш сири нимада?
Икки ҳиндистонлик ака-ука инглиз мустамлакачиларининг базмида рақсга тушгани акс этган видео 2021 йилда, режиссёр Ражамоули томонидан суратга олинган ва «РРР: Инқилоб яқинлашмоқда» фильмининг премьерасидан олдин намойиш этилган. Рақс том маънода бутун дунёда катта машҳурликка эришди: болалар ҳам, катталар ҳам ижтимоий тармоқларда челленжлар уюштириб, жуфтликнинг рақсини такрорлашга ҳаракат қилди. Ҳақиқатан ҳам, телугу тилида ижро этилган ушбу қўшиқнинг садолари билан бир жойда шунчаки туриш мумкин эмас.
Кино мутахассислар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билан бир хил фикрда эди: вокал-рақс номери «Оскар — 2023» ва «Олтин глобус — 2023» мукофотига номзодлар рўйхатига киритилди. «Олтин глобус» мукофотининг натижалари эълон қилинди: Naatu Naatu ҳинд фильмиларидаги мусиқалар орасидан нуфузли жаҳон мукофотига сазовор бўлган биринчи қўшиқ бўлди.
Ҳинд киноси бир неча ўн йиллар давомида бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларига ажойиб мотивлар ва рақсларни тақдим этиб келаётгани ҳисобга олинганда, бу ажабланарли ҳолат эканини айтиш мумкин. Умуман олганда, 2008 йилда «Харобадан чиққан миллионер» фильмидаги ҳинд қўшиғи «Оскар» мукофотига сазовор бўлганини ёдга олиш керак, бироқ бу фильм британиялик Дэнни Бойл бошчилигидаги трансмиллий лойиҳа эди.
Naatu Naatu қўшиғини ва ундаги рақсни кимлар ўйлаб топган?
Бу масала бутунлай ҳинд киноижодкорларининг саъй-ҳаракатлари ва хизматлари самараси ҳисобланади. Қўшиқни бастакор Киравани ва шоир Чандрабос ёзган, Раҳул Сиплигунж ва Каала Бҳайрава эса уни куйлаган. Фильмнинг бош қаҳрамонлари, телугу актёрлари Рам Чарам ва кичик Рама Рао, ажойиб раққослар, улар хореограф Прем Ракшитнинг драматик қарашларини мукаммал тарзда рақсда акс эттириб берган.
Naatu Naatu қўшиғи нима ҳақида?
Фильм сюжетига кўра, ҳиндистонлик ака-укалар британиялик бойларнинг (улар бир-бирига дўст бўлмайди) мулкидаги базмда пайдо бўлиб, рақс беллашувини уюштиради. Бу воқеа ўтган асрнинг 20 йилларида содир бўлади ва воқеаларнинг бундай ривожланиши сценарий муаллифларининг ихтироси эмас. Рақс марафонлари ўша йиллардаги ёшлар орасида жуда машҳур бўлиб, унда энг бардошли ва моҳирлар ғолиб бўлишган, қолганлари эса том маънода чарчоқдан йиқилиб тушган. Тўғри, ҳинд киносида бу бироз эпик тарзда кўрсатилган.
Фото: The Voice
Қўшиқ матни аслида, Naatu Naatu рақсини қандай ижро этиш кераклигини бадиий тасвирлашга бағишланган. Унинг ҳаракатлари йиртқич ҳайвон билан жанг, аччиқ, яшил қалампир ейиш ва қушнинг баланд овозда қўшиқ айтиши билан таққосланади.
Ҳинд киносидагидек рақсга тушишни ўрганиш мумкинми?
«РРР: Инқилоб яқинлашмоқда» фильмидаги номернинг устун томони шундаки, у ҳинд санъатининг қадимий анъаналари ва замонавий рақсларини уйғунлаштириб, ритуал ҳаракатларни 6/8 ритмда хип-хоп амалиёти билан аралаштириб юборган. Naatu Naatu рақсининг марказида илгак қадам, ҳаракатлар кетма-кетлиги мавжуд, уни тайёргарликсиз такрорлаш осон эмас, бироқ қаттиқ машқ қилсангиз рақсни ижро эта олишингиз мумкин.
Фильмдаги иккала раққос ҳам жуда аниқ ва тез оёқ ҳаракатини намойиш этади. Ушбу услуб мукаммал тайёргарлик ва жиддий жисмоний куч талаб қилади, ташқаридан кўриб баҳо бериш мумкинки, ижрочилар том маънода колибри қуши каби учиб юради.
Рам ҳам, Рама ҳам Болливудни (аниқроғи, Толливуд — телугу тилидаги кино саноат шундай номланади) изоляциялаш техникасини мукаммал эгаллайди, рақсда бош ҳаракатсиз қолади ва тана ақл бовар қилмайдиган нарсани қилади.
Энг яхши қўшиқ, Олтин глобус, Naatu Naatu, Каала Бҳайрава, Раҳул Сиплигунж “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди