Болливуд қироли Шоҳруххон 61 ёшни қарши олди

Болливуд қироли Шоҳруххон 61 ёшни қарши олди

Бугун, 2 ноябрь куни ҳинд кино санъатининг энг машҳур актёрларидан бири, миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Шоҳруххон 61 ёшни қарши олди. У Болливуднинг энг таниқли юлдузларидан бири сифатида кўплаб романтик фильмлардаги роллари билан томошабинлар қалбидан жой олган.

Шоҳруххон 1965 йил 2 ноябрда Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида туғилган. У актёрлик фаолиятини телевидениеда бошлаган ва «Fauji» сериали орқали томошабинларга танилган. 1992 йилда «Девона» фильми билан катта кинодаги дебютини қилган актёр қисқа вақт ичида Болливуднинг ёрқин юлдузларидан бирига айланди.

Фаолиятининг дастлабки йилларида «Қўрқув» («Darr»), «Қиморбоз» («Baazigar») каби фильмларда салбий қаҳрамонларни гавдалантирган Шоҳруххон кейинчалик романтик образлари билан ҳам катта шуҳрат қозонди. «Девдас», «Гоҳи шодлик, гоҳи ғам» («Kabhi Khushi Kabhie Gham»), «Менинг исмим Хон» («My Name Is Khan»), «Chennai Express», «Pathaan» ва «Jawan» каби фильмлар унинг ижодидаги энг машҳур картиналар қаторидан жой олган.

Шоҳруххон 1991 йилда Гаури Хонга уйланган. Уларнинг Арян, Сухана ва АбРам исмли уч нафар фарзанди бор.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар