10:52 / 25.02.2023
666

Хонанда Канизага лицензия бериш рад этилди

Хонанда Канизага лицензия бериш рад этилди

«Ўзбекконсерт» давлат муассасаси хонанда Каниза (Шаҳризода Аҳмедова) лицензия сўраб қилган мурожаатини рад этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.

Сўнгги вақтларда хонанда Каниза(Шаҳризода Аҳмедова)нинг ижтимоий тармоқлар орқали консерт-томоша соҳасида артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилиши ҳамда томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилувчи роликлар жойлаштираётганлиги мухлисларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан хонанданинг 2023 йил 17 феврал куни лицензия учун берилган аризаси Бадиий кенгашда белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, “Ўзбекконсерт” давлат муассасаси томонидан 2023 йил 23 феврал куни лицензия бериш рад этилди», – дейди вазирлик.

Маълум қилинишича, хонандага мухлислар билан баҳс-мунозараларга чек қўйиш ҳамда эътирозларга сабаб бўлаётган видеороликларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмаслик, санъаткор одобига риоя қилиши юзасидан бир ой муҳлат берилган.

Агарда белгиланган муддат ичида ушбу камчиликлар бартараф этилмаса, унинг консерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган лицензияси бутунлай тўхталиши маълум қилинади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Канизага лицензия бериш рад этилди