Фото: Президент матбуот-хизмати
Ўзбекистон президенти Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган медаль билан тақдирланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шоир ва мутафаккир Махтумқули Фироғий юбилейига бағишланган халқаро форум якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни тақдирлаш маросими бўлиб ўтган.
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбарига «Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллиги» эсдалик медалини тантанали равишда топширган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига ташрифи доирасида Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказгани тўғрисида хабар берилганди. Учрашувда Ўзбекистон раҳбари Туркман халқининг миллий етакчисига Махтумқулининг ўзбек тилида нашр этилган танланган асарлари тўпламини совға қилган.
Туркман халқининг улуғ фарзанди Махтумқули Фироғий нафақат туркий халқлар, айни пайтда жаҳон адабиёти ва маданияти тарихида алоҳида ўрин эгаллаган атоқли шоир ва мутафаккирдир. У 1724 йилда туғилган. Хивадаги машҳур Шерғозихон мадрасасида таълим олган.
Махтумқули туркман шеърий тилини сезиларли даражада ўзгартириб, уни халқ нутқига яқинлаштирган. Шунингдек, у туркман адабиёти учун анъанавий бўлган араб-форс ўлчовидан воз кечиб, унинг ўрнига бўғинлар тизимини жорий қилган. 1807 йилда вафот этган ва Эронда дафн этилган.
Шавкат Мирзиёев, Махтумқули Фироғий, 300 йиллиги, Эсдалик медали, Тақдирланди “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди