Хонанда Умидахон оиласида оғир жудолик юз берди

Хонанда  Умидахон оиласида оғир жудолик юз берди

Ўзбек эстрадаси вакили Умидахон оиласида оғир жудолик юз берди. Хонанда отаси вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.

У отасининг вафоти муносабати билан чуқур қайғуда эканини изҳор этиб, марҳумнинг охирати обод бўлишини тилади. Шунингдек, мухлисларидан отаси ҳаққига дуо қилишларини сўради.

“Адажоним, савол-жавобларингиз енгил бўлсин. Ётган қабрларингиз нурларга тўлсин. Отажоним учун дуо қилиб қўйинглар”, — деб ёзди хонанда.

Ушбу хабарни кўрган мухлислар ва санъаткорнинг кузатувчилари изоҳларда Умидахонга ҳамдардлик билдириб, унга ва оила аъзоларига сабр-тоқат тиламоқда. Кўпчилик марҳумнинг жойлари жаннатдан бўлишини сўраб, хонанданинг қайғусига шерик бўлмоқда.

Gul kiyimdagi ayol va kostyum-shim kiygan keksa erkak yonma-yon turibdi.

Ота-онадан айрилиш инсон учун энг оғир синовлардан бири. Бундай дамларда яқинларнинг қўллаб-қувватлаши ва самимий ҳамдардлиги катта далда бўлиши мумкин.

Умидахон ва унинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Марҳумнинг охирати обод, жойлари жаннатдан бўлсин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар