«Қора муҳаббат» ремейки суратга олинмоқда

1 дақиқа ўқиш4.9K
«Қора муҳаббат» ремейки суратга олинмоқда
«Қора муҳаббат» ремейки суратга олинмоқда

Туркиянинг дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларга эга бўлган машҳур сериали — «Қора муҳаббат» (Kara Sevda) энди Россияда ўз талқинини топади. Вячеслав Дусмухаметов ва видеосервис Okko томонидан ишлаб чиқарилаётган янги ремейк ҳақида расман маълум қилинди, деб ёзмоқда Peopletalk.

Машҳур сериални Россия киносига мослаштириш лойиҳаси нафақат ушбу мамлакат киносида, балки МДҲ давлатларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Ахир, оргинал «Қора муҳаббат» сериали Ўзбекистонда ҳам севиб томоша қилинадиган турк сериаллари қаторига киради.

Ҳикоя марказида икки тўлиқ қарама-қарши дунё вакилларининг муҳаббати турибди — оддий сартарош ўғли Кемал ва бой бизнесменнинг қизи Нихон. Улар ўртасидаги муҳаббат айрим ижтимоий ва шахсий тўсиқларга қарамасдан, қалблардаги туйғуларни синовдан ўтказади.

Norm Production компанияси вакилларининг таъкидлашича, ремейкда оргинал асарга эҳтиром сақланган, драматургия сақланиб қолган ва унга замонавий руҳ бахш этилган.

Русча талқиндаги бош қаҳрамонлар ролларини ёш ва умидли актёрлар ижро этади:

Кемал — Фёдор Гамалея,

Нихон — Виктория Серикова.

Режиссёрлик масъулияти Сахат Дурсуновга берилган,

Шоураннер сифатида эса тажрибали сценарист Дарья Шелякина фаолият юритмоқда.

Йил бошидаёқ Россияда «Қора муҳаббат»нинг русча версияси суратга олиниши ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Шу муносабат билан Россия оммавий ахборот воситалари томошабинлар орасида сўровнома ҳам ташкил қилган: «Қора муҳаббат» қаҳрамонларини рус версиясида ким ўйнаши керак?

Бу каби муваффақиятли сериалларнинг маҳаллийлаштирилиши нафақат янги аудиторияни жалб этиш, балки турли маданиятларнинг драматургия орқали уйғунлашувини ҳам англатади. Ўзбекистонда ҳам бу янгилик қизиқиш билан қарши олиниши шубҳасиз.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?