«Чўпон ва шаҳарлик қиз»нинг 2-қисми суратга олинмоқда: Мардон тирикми?

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Актёр Бунёд Рўзимуҳаммадов “Чўпон ва шаҳарлик қиз” филмининг иккинчи қисми суратга олинаётганини маълум қилди.
- Филмда Мардон образини ижро этган актёрнинг жараёнда иштирок этиши қаҳрамоннинг тирик қолганига ишора қилмоқда.
- Ҳозирча лойиҳанинг монтаж ва дубляж ишлари давом этаётгани сабабли премера санаси ҳамда намойиш этиладиган платформа аниқ эмас.
Актёр Бунёд Рўзимуҳаммадов “Интервю ТВ”га берган интервюсида “Чўпон ва шаҳарлик қиз” фильмининг иккинчи қисми устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларидан фильмнинг давоми суратга олинаётгани англашилди.
Актёр суҳбат бошида кийимига эътибор қаратмасликни сўраб, ҳозиргина суратга олиш жараёнидан чиққанини айтди.
“Ўртоқлар, бу кийимда ўтирганимга эътибор берманглар. Ҳозир шундоқ съёмкадан чиқдик. 'Чўпон ва шаҳарлик қиз' иккинчи қисмидан тўғри мана акамнинг олдига келдик”, — деди у.
Суҳбат давомида бошловчи фильмнинг премьераси қачон ва қаерда, нима бўлиши билан қизиқди. Бироқ актёр фильмдаги воқелар ривожи ҳақида ҳозирча аниқ маълумот бера олмаслигини билдирди.
“Йўқ, йўқ, айтмайман, айта олмайман”, — дея жавоб берди Бунёд Рўзимуҳаммадов.
Шунингдек, фильм YouTube'да ёки бошқа платформаларда намойиш этилиши мумкинлиги ҳақида ҳам савол берилди. Актёр эса премьера жойи ва намойиш платформаси ҳали аниқ эмаслигини тушунтирди.
“Ҳозир аниқ қаерда тақдим қилишини билмайман, ака, тўғриси. Чунки фильм тақдим этилишидан олдин дубляж, монтаж ишлари бор. Бундан ташқари, композиторнинг ишлари ҳам бор. Ўша нарсалар тайёр бўлганидан кейин ўзимизга айтишади. Ўшанда биламан. Ҳозир қайси платформада чиқиши ҳақида аниқ жавоб бера олмайман”, — деди актёр.
Суҳбатнинг энг қизиқарли жиҳатларидан бири эса фильмнинг биринчи қисмида Мардон образини гавдалантирган актёрнинг давомида ҳам иштирок этаётгани бўлди. Бошловчи бундан келиб чиқиб, қаҳрамон тирик қолганига ишора қилди.
“Ҳеч бўлмаса, битта саволга аниқ жавоб олдик: Мардон ўлмаган. Агар ўлганида, иккинчи қисмида ўйнамаган бўлардингиз”, — деди бошловчи.
Бунёд Рўзимуҳаммадов эса ҳазил аралаш: “Мен тирикман”, — дея жавоб қайтарди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам фильмнинг давомини интиқлик билан кутишмоқда. Изоҳларда томошабинлар янги қисм тезроқ намойиш этилишини исташларини ёзиб қолдиришган.
Ҳозирча фильмнинг премьера санаси ва уни қайси платформада томоша қилиш мумкинлиги расман маълум қилинмаган.






























Изоҳлар 0
…