date

Шаҳзода Муҳаммедова Майкл Жексон образида интернетни лол қолдирди

Шаҳзода Муҳаммедова Майкл Жексон образида интернетни лол қолдирди

Таниқли актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова бу сафар мухлисларини ноодатий образ билан ҳайратда қолдирди. Санъаткор ижтимоий тармоқларда афсонавий қўшиқчи Майкл Жексон  услубида намоён бўлиб, катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Фото ва видеоларда актрисанинг машҳур хонандага хос либос, имидж ва саҳна услубини маҳорат билан гавдалантирганини кўриш мумкин. Мухлислар эса унинг ташқи кўриниши ва образ устидаги ишини юқори баҳоламоқда.

Айниқса, Шаҳзода Муҳаммедованинг ушбу чиқиши ижтимоий тармоқларда илиқ фикрлар ва олқишларга сабаб бўлди. Кўпчилик унинг истеъдоди ва креатив ёндашувини алоҳида таъкидламоқда.

Актриса пост остида Майкл Жексоннинг ҳаёти ва вафоти ҳақида ҳам фикр билдирган. Унинг ёзишича, санъаткор сўнгги йилларда қаттиқ чарчоқ ва уйқусизликдан азоб чеккан.

Маълумотларга кўра, машҳур хонанда 2009 йил 25 июнь куни кучли дори таъсири оқибатида вафот этган. Унга уйқусизлик муаммоси сабабли кучли тиббий препарат юборилгани айтилмоқда. Кейинчалик шахсий шифокори Конрад Муррей эҳтиётсизлик билан боғлиқ айбловлар асосида жавобгарликка тортилган.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Шаҳзода Муҳаммедова Майкл Жексон образида интернетни лол қолдирди