Санъатда истеъдод авлоддан авлодга: ўзбек медиасидаги машҳур қариндошлар

1 дақиқа ўқиш8.5K
Санъатда истеъдод авлоддан авлодга: ўзбек медиасидаги машҳур қариндошлар

Истеъдод ирсийми? Бу савол кўп ҳолларда санъаткор оилаларга қараб бериладиган энг тўғри савол бўлса керак. Ўзбекистон санъат оламида бир-бирига қариндош бўлган машҳур шахслар кўплаб учрайди. Улардан айримлари саҳнада, бошқалари эса камера ортида томошабинни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда.

Зокировлар сулоласи: Жавоҳир ва Оҳиста

Санъатда истеъдод авлоддан авлодга: ўзбек медиасидаги машҳур қариндошлар

Ўзбекистон халқ артистлари Гавҳар Зокирова ва Жамшид Зокиров нафақат ўз даврининг машҳур актёр ва актрисаларидан бўлган, балки мустаҳкам ижодий мерос ҳам қолдирган. Уларнинг фарзандлари — Жавоҳир Зокиров актёр, хонанда ва илк поп-рок йўналишидаги гуруҳ асосчиларидан бири. Синглиси Оҳиста Жамшид эса дизайнер ва мусиқачи сифатида танилган. “ДалаҲаст” гуруҳи асосчиси бўлган Оҳиста ижодида руҳий сокинлик ва ҳис-туйғулар чуқур акс этган.

Севара Назархон ва Қундузхон Абдуллаева: саҳнада ва эфирда

Санъатда истеъдод авлоддан авлодга: ўзбек медиасидаги машҳур қариндошлар

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли хонанда Севара Назархон ҳамда “Севимли” телеканали бошловчиси Қундузхон Абдуллаева — холаваччалар. Улардан бири мусиқий саҳнани забт этган бўлса, бошқаси телевидение орқали минглаб томошабинларнинг қалбидан жой олган.

Алишер Файз ва Хуршид Турдиев: ака-ука санъаткорлар

Санъатда истеъдод авлоддан авлодга: ўзбек медиасидаги машҳур қариндошлар

Яна бир истеъдодли жуфтлик — Алишер Файз ва унинг укаси Хуршид Турдиев. Алишер Файз ўзининг самимий тароналари билан машҳур бўлса, укаси ҳам акасидан қолишмайди: турли маданий тадбирларда фаол иштирок этади, хонандалик борасида мустақил йўл танлаган.

Раъно Шодиева ва Рахшона Маҳмудова: она-қиз ижоди

Санъатда истеъдод авлоддан авлодга: ўзбек медиасидаги машҳур қариндошлар

Ўзбек саҳнасининг забардаст актрисаси, хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева — ўзининг кўплаб образлари орқали томошабиннинг қалбидан чуқур ўрин олган. Унинг қизи Рахшона Маҳмудова эса санъат ва медиа соҳасини бирлаштирган ижодкор. У “Ўтов” ва “Новда” фильмларидаги роллари билан танилган, ҳозирда эса YouTube'да “Ошхона Талк” лойиҳасини олиб бормоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?