Пушкин музейида асрлар давомида йўқолган асар топилди

1 дақиқа ўқиш406
Пушкин музейида асрлар давомида йўқолган асар топилди

Пушкин давлат санъат музейида италиялик машҳур рассом Жованни Франческо Барбери — Герсинонинг “Мадонна ва бола” картинаси илк бор намойиш этилди. Асарни 2025 йил 14 сентябргача музейнинг бош биносида кўриш мумкин.

“TASS” хабарига кўра, тувалнинг тақдири қарийб бир аср давомида номаълум бўлган. Эндиликда у “Пушкин музейининг янги дурдоналари” лойиҳаси доирасида намойиш қилинмоқда. Музей директори Олга Галактионованинг айтишича, Герсинонинг ушбу асари лойиҳанинг дастлабки беш кўргазмасини якунлаб, кейин асосий экспозицияга ўтказилади.

Тарихий манбаларга кўра, аввал расм император Наполеоннинг рафиқаси Жозефинага тегишли бўлган. У уни антиқа буюмлар сотувчиси Людовико Варискодан сотиб олган. Кейинчалик асар қизи Ҳортенсияга ўтган. 1820 йилда эса император Александр I уни Эрмитаж коллекцияси учун Россияга олиб келган.

1924 йилда Ғарбий Европа расмлари Эрмитаждан ҳозирги Пушкин музейига топширилганида, Герсинонинг асари музейга эмас, балки Давлат музей фондининг марказий омборига юборилган. 1980 йилларда эса тувал рассом Иля Глазунов қўлида бўлган, кейинчалик қизи Вера Глазунова томонидан музейга қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда инглиз аёл 50 йилдан ортиқ вақт давомида қўлида сақлаган XVI асрга оид Антонио Соларионинг “Мадонна ва бола” асарини Италия музейига қайтаришга рози бўлганди.

Пушкин музейида асрлар давомида йўқолган асар топилди

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?