Егор Крид янги клипи сабаб 5 йилга қамалиши мумкин, сабаби нима?

Егор Крид янги клипи сабаб 5 йилга қамалиши мумкин, сабаби нима?

Россиялик хонанда Егор Крид янги “Милый ублюдок” клипида кийган либоси сабаб можаро марказида қолди. Кийимда совет даврининг “Иди и смотри” фильмидаги ўсмир қаҳрамон Флёра Гайшуннинг ўзгартирилган тасвири акс этган. Унга татуировка ва пирсинглар қўшилгани танқидларга сабаб бўлди.

Россия Хавфсиз интернет лигаси раҳбари Екатерина Мизулина бу ҳолат нацизмни реабилитация қилишга оид қонун моддаси доирасида баҳоланиши мумкинлигини билдирди. Мазкур модда бўйича 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Крид эса узр сўраб, фильмни кўрмаганини ва кийимдаги тасвирнинг маъносини билмаганини айтди. Ҳозирча хонандага нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида тасдиқланган маълумот йўқ. Шу боис унинг қамалиши ҳақидаги гаплар ҳозирча эҳтимолий сценарий бўлиб қолмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар