Отабек Мадраҳимов саҳнада ҳаяжонланди: хонанда кўз ёшларини тиёлмади

Таниқли хонанда ва актёр Отабек Мадраҳимов 35 йиллик ижодий фаолиятига бағишланган мусиқий кечада ҳаяжонини яшира олмади. Санъаткор узоқ кутилган ушбу кун унга осонлик билан етиб келмаганини кўзида ёш билан сўзлаб берди.
Ижодий кеча давомида хонанда ўзини қўллаб-қувватлаган инсонларга самимий миннатдорлик билдирди. У концерт ташкилотчилари, ҳамкасблари, шогирдлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларига алоҳида раҳмат айтди.
“Ҳамкасбларим, укаларим, шогирдларим, барча журналистлар ва матбуот вакилларига катта-катта раҳмат! Бугун келган, мени қўллаб-қувватлаган ҳаммага раҳмат”, — деди Отабек Мадраҳимов ҳаяжон билан.
Санъаткорнинг кўз ёшларини яшира олмагани ва самимий миннатдорлиги ижодий кечанинг таъсирли лаҳзаларидан бирига айланди.































Изоҳлар 0
…