date

“Халқ сўзи” ва Ўзбекистон радиосида ишлаган журналист вафот этди

“Халқ сўзи” ва Ўзбекистон радиосида ишлаган журналист вафот этди

Таниқли журналист, меҳнат фахрийси Абдусамад Йўлдошев 86 ёшида вафот этди. У узоқ йиллар давомида ОАВ соҳасида фидокорона меҳнат қилиб, журналистика ривожига муносиб ҳисса қўшган ижодкорлардан бири сифатида эътироф этилади.

Абдусамад Йўлдошев 1940 йилда Зангиота тумани Хонобод қишлоғида туғилган. Фаолияти давомида Ўзбекистон радиоси, “Халқ сўзи” ҳамда “Тошкент ҳақиқати” газеталарида турли лавозимларда ишлаган. У мухбир, бўлим бошлиғи, шунингдек, бош муҳаррирнинг биринчи ўринбосари каби масъулиятли вазифаларда хизмат қилган.

У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.Яратгандан унинг сўнгги манзилини кенг ва ёруғ этишини сўради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Халқ сўзи” ва Ўзбекистон радиосида ишлаган журналист вафот этди