date

Лас-Вегаснинг янги мўъжизаси Шаҳлохонимни ром этди

Лас-Вегаснинг янги мўъжизаси Шаҳлохонимни ром этди

Актриса Шаҳлохоним ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мухлисларини саёҳатдаги лавҳалар билан мунтазам хурсанд қилиб келмоқда. Бу сафар у Американинг Лас-Вегас шаҳридаги машҳур Sphere мажмуасини кўриб, ҳайратини яширмади.

Шаҳлохоним ушбу манзара ортидан ўз саҳифасида: “Sphere — Лас-Вегаснинг янги мўъжизасини кўрдим. Ура. Кундан кун янги атмосфера”, дея изоҳ қолдирди. Актрисанинг кайфияти ва таассуротларидан бу саёҳат унда жуда ёрқин ҳиссиётлар уйғотганини англаш қийин эмас.

Маълумот учун, Sphere — Лас-Вегасдаги замонавий кўнгилочар маскан бўлиб, у 2023 йил 29 сентябрда очилган. Мажмуа иммерсиве, яъни томошабинни тўлиқ қамраб олувчи шоулари билан машҳур бўлиб, 17 600 ўринли залга эга, умумий сиғими эса 20 минг кишигача етади. Унинг ички қисми улкан 16K wraparound LED экран, ташқи қисми эса дастурлаштириладиган гигант LED қопламаси билан ажралиб туради.

Айнан шу жиҳатлари сабаб Sphere бугун Лас-Вегаснинг энг кўп муҳокама қилинаётган рамзларидан бирига айланган. Шаҳлохонимнинг бу жойдан олган таассуротлари ҳам бежиз эмас — бу маскан оддий бино эмас, балки технология, шоу ва томошани бирлаштирган улкан саҳна дейиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Лас-Вегаснинг янги мўъжизаси Шаҳлохонимни ром этди