“Тор 3: Рагнарёк” фильмининг биринчи трейлери чиқди (видео)

  • 11 апрель 2017, 11:27
  • 4 119
  • Маданият
  • “Тор 3: Рагнарёк” фильмининг биринчи трейлери чиқди (видео)
    Йил аввалида 2017 йилда экранларга чиқадиган картиналар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этган эдик. Энди улар бирин-кетин премьера қилинмоқда, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.

    Суперқаҳрамон ҳақидаги “Тор 3: Рагнарёк” фильмининг биринчи трейлери эълон қилинди. Фильм тақдимоти 2 ноябрга мўлжалланган.

    Тор ролида яна Крис Хемсворт, Локи образида эса Том Хиддлстон. Шунингдек, фильмда Кейт Бланшетт, Идрис Эльба, Жефф Голдблюм, Марк Раффало ва Бенедикт Камбербэтч иштирок этган. Режиссёр – Тайка Вайтити.

    Сюжет бўйича, Тор Асгардга қайтади ва унинг укаси Локининг ҳаракати туфайли энг қўрқинчли воқеа – Рагнарёк яқинлашаётганини билади.

    Бу қандай воқеа? Нега у қўрқинчли? Бу саволларга фильмни кўргач, жавоб топасиз. Ҳозирча эса фильмнинг дастлабки трейлерини томоша қилинг.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » “Тор 3: Рагнарёк” фильмининг биринчи трейлери чиқди (видео)