
Бугун, 28 апрель куни ўзбек санъатининг уч таниқли вакили таваллуд кунларини нишонламоқда. Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов ва хонанда Каниза бир кунда туғилган.
Instagram ижтимоий тармоғида мазкур уч санъаткорга аталган табриклар ёзиб қолдирилмоқда.

Каниза мухлислари ва яқинлари уни қандай табриклашгани акс этган фотосуратларни ўз шахсий саҳифасига жойлаштирди ва барча табриклаганларга миннатдорчилик билдирди деб ёзади Даракчи нашри.

Фурсатдан фойдаланиб, Зулайҳо Бойхонова, Рашид Холиқов ва Канизани бугунги туғилган кунлари билан муборакбод этамиз!


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар