date
views 10 715

Хонанда Анвар Собировнинг ўғли Италияда ўтказилган мусиқа фестивалида ғолиб бўлди

Хонанда Анвар Собировнинг ўғли Италияда ўтказилган мусиқа фестивалида ғолиб бўлди
Хонанда ва актёр Анвар Собировнинг ўғли Аббосбек Собиров Италиянинг Барлетта шаҳрида ўтказилган Citta di Barletta ёш фортепианочилар халқаро танловида иккинчи ўрин ғолиби деб топилди.

“Бугун Италиянинг Барлетта шаҳрида ўтказилган ёш фортепианочилар халқаро танловида ўғлим 2-ўринни эгаллади”,—деб ёзади Анвар Собиров.

Хонанданинг маълум қилишича, ушбу халқаро танловда 19 та давлат вакиллари иштирок этган. Танловда биринчи ўрин Хитой, иккинчи ўрин Ўзбекистон, учинчи ўрин Жанубий Корея, 4-ўрин Россия вакилларига насиб этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Анвар Собировнинг ўғли Италияда ўтказилган мусиқа фестивалида ғолиб бўлди