Режиссёр Икром Али хонандаликда дебют қилди (видео)

Режиссёр Икром Али хонандаликда дебют қилди (видео)

Режиссёр Икром Али хонандалик соҳасида ҳам ўзини синаб кўрди ва янги мусиқий асарини тақдим этди. Унинг илк қўшиғи “Онаси” деб номланиб, 8 июн куни тингловчилар эътиборига ҳавола этилган.

Мазкур қўшиқ қисқа вақт ичида катта қизиқиш уйғотиб, 3 кун ичида 100 мингга яқин томоша тўплади. Бу эса лойиҳа томошабинлар орасида яхши кутиб олинганини кўрсатмоқда.

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар қўшиқни илиқ қабул қилиб, унинг мазмуни ва ижросига нисбатан самимий изоҳлар қолдиришмоқда. Кўпчилик бу асарни ҳиссиётга бой ва таъсирли ижодий иш сифатида баҳоламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар