Шаҳлохоним ҳейтерларга ҳазиломуз огоҳлантириш берди (видео)

Шаҳлохоним ҳейтерларга ҳазиломуз огоҳлантириш берди (видео)

Машҳур актриса Шаҳло Зоирова (Шаҳлохоним) ижтимоий тармоқда ўз манзилига салбий изоҳ қолдирадиган ҳейтерларга ҳазиломуз тарзда мурожаат қилди.

Актриса ҳордиқ чиқариш масканларидан биридаги бокс зарбаси кучини ўлчайдиган автомат (Boxer)да муштининг кучини синаб кўрди. Шундан сўнг у видеода: «Негатив изоҳ ёзадиганлар, комментарийни эҳтиёт бўлиб ёзинглар. Бўлмаса, кейинги зарба шу автоматга эмас, сизларга тўғри келиб қолмасин», дея ҳазиломуз тарзда гапирди.

Ушбу видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, кузатувчилар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик актрисанинг ҳазилини илиқ қабул қилиб, унинг кайфияти ва самимийлигига ижобий муносабат билдирди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар