Юлдуз Усмонова: "Мерос қолдирманг!" (видео)

Юлдуз Усмонова: "Мерос қолдирманг!" (видео)

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова мерос ва фарзанд тарбияси мавзусида ўзига хос фикрларини билдириб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Хонанданинг таъкидлашича, инсон фарзандларига моддий бойликдан кўра, тўғри тарбия ва меҳнат қилиш кўникмасини мерос қолдириши муҳим.

"Мендан кейин мерос сифатида тарбия қолиши керак. Мен бирорта меросхўрнинг бой бўлиб қолганини кўрмаганман. Аксинча, меросни тезда совуриб, охир-оқибат ҳаммасидан айрилганларини кўп кўрганман. Шунинг учун мерос қолдирманглар", — деди Юлдуз Усмонова.

Санъаткорнинг фикрича, тайёр уй ёки мол-мулкни беришнинг ўзи етарли эмас. Фарзанд ўша бойликни сақлаш ва унинг харажатларини қоплай олишни ҳам билиши керак.

"Уй қолдирсангиз, унинг электри, суви, гази, солиқлари ва бошқа харажатлари бор. Буларни тўлаш учун пул топишни ўргатиш керак. Қўлига ҳунар бериш керак. Ўзи меҳнат қилиб топа олмаса, бундай уйни ҳам ушлаб тура олмайди. Мени ҳам ҳеч ким тайёр бойлик билан таъминламаган. Ётаверсанг, тоғ ҳам емирилади", — дея қўшимча қилди хонанда.

Юлдуз Усмонованинг ушбу фикрлари ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар унинг меҳнат, мустақиллик ва тарбияни бойликдан устун қўйган қарашларини қўллаб-қувватлаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар